ipar.uz
Наша компания заботится о здоровье каждого человека н?
17/02/2020
17/02/2020
ЎТКИР ВА СУРУНКАЛИ БРОНХИТДА ЛИМОННИНГ ФОЙДАСИ
3 дона лимоннинг уруғи олиб
ташланиб, пўсти билан бирга майдаланади, унга 20 дона эзилган ёнғоқ мағзи, 300 грамм алоэ шарбати, 500 грамм сариёғ, 500 грамм асал ва 200 грамм виноси солиниб, обдон аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма қоронғи жойда сақланади ва бронхит ҳамда ўпка касалликларида овқатдан 30 дақиқа олдин бир ош қошиқдан уч маҳал истеъмол қилинади.
Иккинчи рецептда эса 50 грамм қирғичдан чиқарилган ерқалампир (х**н) ва 2-3 дона лимон шарбатини аралаштириб, эрталабдан кечгача 1 чой
қошиқдан, кетидан ҳеч нарса емай, ичмай истеъмол қилинади.
Учинчи рецептда 100 грамм алоэ шарбати, 500 грамм майдаланган
ёнғоқ, 300 грамм экологик тоза асал ва 3-4 дона лимон шарбатини яхшилаб
аралаштириб, 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа
олдин истеъмол қилинади.
Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўткир буйрак касалликлари,
ошқозон-ичак касаллиги, ҳомиладорлик, аёллар жинсий аъзоларининг ўткир
шамоллаши, юрак қон-томир тизими касалликлари, сил касаллиги, қон қусиш ва бавосилда алоэли препаратлар истеъмол қилиш маън этилади.
uz
17/02/2020
АДЕНОМАНИ ЕНГИШ УСУЛИ
Бу касаллик эркакларда асосан 50-55 ёшлардан кейин учрайди. У
простата безларининг ўсиши бўлиб, безарар ўсмадир. Халқ табобатида аденомани даволашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
Занжабил (Имбир) илдизининг қирғичдан ўтказилган порошогини пичоқ
учида олиб, ютилади. Орқасидан сув ичилади. Бир неча ҳафталик
муолажадан сўнг сиз ўз ҳолатингизни яхшилабгина қолмай, балки жинсий ожизликдан ҳам қутуласиз. Шунингдек, овқат хазм қилишингиз меъёрига
тушганини ҳамда хотирангиз ҳам яхшиланганини сезасиз.
Қизилмия (Лакрица) нинг бир ош қошиқ майдаланган порошогини 0,5 литр сувга солиб 10 дақиқа қайнатилади. Совутилиб сузиб олингач, овқат олдидан бир қадаҳдан ичилади.
Қариқиз (Лопух) нинг илдизидан ҳам юқоридаги тартибда дори
тайёрланади ва ичилади.uz
17/02/2020
ШАРҚОНА ЁШЛИК ЭЛИКСИРИ
Бундай эликсирни тайёрлаш учун 100 мл янги сиқиб олинган лимон
шарбати, 200 грамм тоза асал ва 50 грамм зайтун ёғини аралаштириб, оч қоринга бир чой қошиқдан истеъмол қиласиз. Юқорида кўрсатилган
пропорцияда ҳар кунлик янги эрталабки порцияни қуйидаги
миқдорда тайёрлаш мумкин: 1 чой қошиқ янги лимон шарбати, 2 чой қошиқ тоза асал ва 0,5 чой қошиқ зайтун ёғи.
Агар ушбу аралашмадан доимий
равишда истеъмол қилиб борсангиз, ёшариб борасиз – иммунитетингиз
кучаяди, саломатлигингиз яхшиланади, юзингиз ранги тиниқлашади,
кўзларингиз ялтирайди, терингиз эса силлиқлашиб боради. Бундан ташқари, жисмингиздаги сизни безовта қилаётган тиқинлардан қутуласиз ва склероз
(паришонхотирлик) нима эканлигини унутасиз.
СОҒ БЎЛИНГ!😊
uz
17/02/2020
ОРГАНИЗМНИ ТЎЛДИРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН БФҚ (Биологик Фаол Қўшимчалар)
Фаол таркибий қисми: тухум пўстлоғидан кальций, кальций глюканати, С витамини, рух(цинк), ниацинамид, В2, В1, В6 витаминлари, фолий кислотаси, А, К, D3, В12 витаминлари.
Инсон танасида кальций етишмовчилиги метоболик касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида кекса одамларда суякларнинг емирилишида намоён бўлади.Тухум пўстлоғи оддий эмас, улар инсон танаси учун жуда фойдали, у кальцийни организмга сингдириш хусусиятлари учун ҳам жуда муҳимдир. Организмни углеводлар, витаминлар, макро ва микроэлементлар бирикмалари билан тўлдиради. Баланслашмаган овқатланиш рациони келтириб чиқарган кальций етишмаслиги ҳолатини тўғрилайди, кунлик минерал-витамин комплексига бўлган эҳтиёт ўрнини босади. Остеопорозда, тўқималарнинг олд ва постменопаузли деминерализациясида, ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида кальций етишмаслиги касалланишининг олдини олиш ва уни комплекс даволаш, синиш ва жароҳатларнинг битишини тезлаштиришда, аллергик касалликларда қўшимча терапия учун мўлжалланган.
Қўллаш учун кўрсатмалар:
•суяклар,дентин ва тиш эмалини шакллантиришда иштирок этади;
•холестеринни камайтиради;
•қон босимини тушуради;
•мушакларнинг ўсиши учун зарур бўлган,мушакларнинг қисқариш жараёнида иштирок этади;
Қўллаш усули: овқатдан сўнг, кунига 1 таблеткадан 2 маҳал қабул қилинади.
Мазкур ахборот материали маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин,бироқ тиббий маслаҳат ҳисобланмайди!
uz
17/02/2020
ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР
«Аллоҳ истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради.
Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз эслатмаларини
фақат аҳли донишларгина оладилар»
Жигар касалликларида 500 грамм асал билан 500 грамм смородина меваси шарбати яхшилаб аралаштирилади ва у кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қиланади. Бу муолажа жуда таъсирли ва фойдали. Аммо агар смородина бўлмаса, 1 ош
қошиқ асал 1 стакан олма шарбатига солиниб, яхшилаб аралаштирилади ва у эрталаб (наҳорга) ҳамда кечқурунлари ичилади.
Тарвуз шарбати сариқ, ўт пуфаги ва буйрак-тош касалликларида халқ табобатида азалдан ишлатилиб келинган. Тарвуз шарбати майда тош ва қумларни организмдан чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Бу касалликларга чалинганда 1-2 стакандан кунига 3 маҳал тарвуз шарбати ичиш тавсия
этилади.
Ошқовоқнинг қирғичлаб сиқиб олинган мева шарбатининг кунига 3 маҳалдан овқатдан олдин ярим стакандан ичилиши ҳам жигар, ўт йўли ва ўт
пуфаги касалликларига шифо ҳисобланади.
СОҒ БЎЛИНГ!
uz
17/02/2020
БУЙРАКДАГИ ТОШНИ ЙЎҚОТАМИЗ
#Соғлиқ #Здоровье
Рецепт:
Дала қирқбўғимидан (Хвощ полевой) 25 грамм;
Далачойдан (Зверобой) 25 грамм;
Бўймодарондан (Тысячелистник обыкновенный) 20 грамм;
Ловия меваси (пўчоғи) дан 20 грамм;
Черника мевасидан 20 грамм.
Бундай йиғмадан 1 ош қошиғини 1 стакан совуқ сувга солинади ва унда 6 соат сақланади. Ундан сўнг, эритма 15 дақиқа қайнатилади ва докадан
ўтказиб, кунига 1 стакандан ичилади.
Соғ бўлинг!
uz
30/01/2020
Қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва холестеринни туширувчи малхам (1-усул)
#Соғлиқ #Здоровье
«...Сизлар учун иккита шифо бор: Қуръон ва асалдир»
Хадиси Шарифдан
Асалли, саримсоқли дори.
Бунинг учун 10 дона лимон суви олиниб, шиша банкага солинади ва унга 10 бош тахта ховончада янчилган саримсоқпиёз ва 1кг тоза асал қўшилади. Идишнинг оғзи 3 қатлам пахтали латта билан ёпилади ва қоронғи
жойда 7 кун сақланади.
Сўнгра шиша банканинг усти ёпиб қўйилиб, тайёр малҳамдан кунига бир маҳал 4 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Ҳар сафар
оғизга 1 чой қошиқ олинади ва уни дарҳол ютмасдан, дорининг оғизда тарқалишини таъминлаган холда чайқаб-чайқаб эритиш лозим.
Дори салқин ва қоронғи жойда узоқ муддат сақланилиши мумкин ва уни соғлом инсонлар учун (айниқса ёши катталар учун) профилактика мақсадида, касаллар учун эса шифо топиш мақсадида йилига бир мартадан қабул қилиш тавсия этилади.
СОҒ БЎЛИНГ!🙂
uz
30/01/2020
КЕЧҚУРУН ОВҚАТГА БЎЛГАН ИШТАХА БИЛАН КУРАШАМИЗ
#Чирой #Красота
1. 1 чой қошиқда асални илиқ сув билан ичиш;
2. 1 стакан кефир ичиш мумкин. Бу фақатгина очлик хисини йўқотибгина қолмай, аёллар организми учун фойдали бўлиб қад қоматингизни гўзал бўлишига хам ёрдам беради.
3. 1 пиёла иссиқ қора чой.
4. 2 стакан минерал сув ичиб олинг. Ошқозон сувга тўлиб ейиш хисси камаяди.
Чиройли ва соғлом бўлинг!😊
uz
30/01/2020
ДАФНА БАРГИДАН МАЗЬ
#Соғлиқ #Здоровье
Белдаги оғриқларнинг 80% холатида остеохондроз сабабчи бўлади. Сурункали остеохондроз билан касалланганлар учун, дафна барги асосида тайорланган малхам, дорихонадаги хар қандай мазьлардан яхшироқ.
Мана ажойиб рецептлар:
1) Дафна йоғи.
1 стакан зайтун йоғига 1 ош қошиқ майдаланган дафна баргини солинг ва 15 кун илиқ жойда сақланг. Энг яхшиси, кечқурун оғриқ сезаётган жойингизга суркаб, кеин эса иссиқ бўлиб ўраниб олинг.
2) Дамлама
1 чой қошиқ майдаланган дафна баргини олинг ва 1.5 стакан қайноқ сувга солинг. Термосда 4 соат турсин ва сузгичдан ўтказинг. Ушбу дозани 12 соат давомида кичик ютумлар билан ичиб тугатинг. Жараённи 4 кун давомида қайтаринг.
Ушбу воситадан фойдаланишдан олдин мутаҳассис билан маслахатланиш талаб этилади!
СОҒ БЎЛИНГ!😊
uz
30/01/2020
БУЙРАКЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УЙ ШАРОИТИДА ТОЗАЛАШ МУМКИН
#Соғлиқ #Здоровье
Шифобахш ҳусусиятга эга бўлган ноёб бир аралашма мавжуд, у 100 фоиз табий махсулотлардан тайорланади. Бу буйракларни самарали тозалайди ва уларнинг фаолиятини нормаллаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, бу рецепт пиелонефрит, уролит ва циститанинг олдини олишда энг эффектив восита.
Тайорланиши ва фойдаланиши:
300г греция йонғоғи ва 1кг брусника меваларини бир хил консистенция даражасига етгунга қадар майдаланг. Иккала ингредиент майдалнгандан сўнг, унга 0.5л арчагул асалини қўшинг (асал янгилига албатта ишонч хосил қилиб олинг). Энди эса малхамни яхшилаб аралаштириб, совуқроқ жойга қўйинг.
Хар куни икки махал бир ош қошиқдан истеъмол қилинг.
СОҒ БЎЛИНГ!😊
uz
30/01/2020
ОДДИЙ БОЛАЛАР СЕПКИСИ (ПРИСЫПКА) 3 ХИЛ ИШДА ЕЧИМ БЎЛИШИ МУМКИН.
#Лайфхак
1.Қуруқ шампунь.
Сочингизни тезда ювиб тозалаш учун болалар сепкисидан фойдаланинг. Бу, қуруқ шампунь ўрнини босади ва сочларингизни ювишга вақт бўлмаганда жуда қўл келади.
2.Ажойиб қошлар
Макияждан олдин қошларингизга оз миқдордаги кукунни сепинг, сўнгра қалам билан ишланг. Шундай қилиб, улар хажмли ва қалинроқ бўлади.
3.Оёқлардаги терлаш
Спортзалда машғулотлардан олдин, спорт оёқ кийими ва пайпоқларга болалар кукунини сепинг. Бадбўй хидлар сизни хижолатга қўймайди.
uz
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Contact the business
Telephone
Website
Address
Fergana
