Acoustic Andijan
Слуховые аппараты и все для слуха. Продажа Слуховых ап?
24/04/2021
🔔Ибрат олса арзийди!
Япония:
100 ёшдан ошган 50.000 япон! Ва Японияда 15 йилдан кейин 100 ёшдан ошганлар сони миллиондан ортиқ одам бўлади. Нима учун? Дунёда умр кўриш давомийлиги ва ҳаёт даражаси бўйича бундай ютуқларга эга бўлган бошқа мамлакатлар йўқ. Баъзилар, узоқ умр кўришнинг сири балиқ маҳсулотлари ва денгиз ўтларини истеъмол қилишида деб тахмин қилишади. Дунёда кўплаб мамлакатлар бор, айниқса, илиқ океан бўйида жойлашган, маҳаллий аҳоли денгиз маҳсулотларини истеъмол қилади ва ярим баравар кам яшайди. Узоқ умр кўришнинг сири шундаки, японлар бир-бири билан мулоқот қилишда суҳбатдошларининг кайфиятини бузмасликка ҳаракат қилишади.
✅ Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:👇https://t.me/acoustic4733355 https://t.me/acoustic3355
30/12/2020
10/12/2020
ACOUSTUC эшитиш маркази, [14.05.20 15:20]
🎗БОЛА НЕГА ДУДУҚЛАНАДИ?
Фарзандим 3 ёшда. Негадир яқиндан бошлаб дудуқланиб гапирадиган бўлган. Бунга сабаб нима? Ёки бирор касаллик аломатими? Шу ҳақда мутахассис маслаҳатини олмоқчи эдим.
Наргиза САЛИМОВА, Тошкент шаҳри
❗️— Болаларда дудуқланиш, асосан, 2-3 ёшларда бошланади. Бироқ кўпчилик ота-оналар бунга эътибор қаратишмайди. 4-5 ёшларда бола тўлиқ гапира бошлагандан кейин аҳамият беришади.
❗️ Дудуқланишнинг бир неча турлари бор. Шифокор болани текширувдан ўтказгач, зарур муолажаларни олиб боради.
Тўсатдан дудуқланиш сабаблари эса қуйидагилар бўлиши мумкин:
🟢 боланинг бирор нарсадан қўрқиши;
🟢 катталарнинг баланд овозда жанжаллашиши;
🟢 оила даврасида икки хил тилда (ўзбек ва рус) сўзлашиш;
🟢 оила аъзоларидан бирининг дудуқланиб гапириши;
🟢 марказий нутқ аппаратини заифлаштирувчи касалликлар натижасида асаб тизимининг тамоман издан чиқиши ёки ўта чарчаши;
🟢 кичик ёшдаги болани ҳаддан ортиқ нутқ материаллари билан таништириш, зўриқтириш каби ташқи омиллар.
❗️Дарвоқе, болада дудуқланиш энди бошланаётган бўлса, қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
🔴 айрим сўзларни айтишдан аввал унли товушларга кўпроқ тўхталади;
🔴 сўз ва гапларни айтишда ўзи сезмаган ҳолда мажбуран тутилади;
🔴 гапнинг бошида сўзнинг биринчи бўғини ёки сўзнинг ўзини тўлиқ қайтаради;
🔴 гап бошлашдан аввал сўзнинг биринчи ҳарфини такрорлаб қийналади;
🔴 сўз ёки гапнинг ўртасида мажбуран тўхтаб қолади. Бунда бола бирдан гапирмай жим бўлиб қолади. Бу жимлик икки соатдан бир кунгача чўзилиши мумкин. Ана шундай пайтларда бола дудуқланиб гапира бошлайди.
❗️ Боланинг дудуқланиб гапираётганини сезган заҳотингиз мутахассис-шифокор – логопед ва неврологга мурожаат қилишингиз лозим. Даволаш муолажалари қанча эрта бошланча, шунча тез шифо топади. Мутахассисга боришни кечиктирманг.
Шу билан бирга, фарзандингизни ЭЭГ, яъни электроэнцефалограмма текширувларидан ўтказишни тавсия этаман.
❗️ Юқоридаги тавсияларимга қўшимча қилиб шуни айтишим мумкинки, агар фарзандингиз равон гапиришини хоҳласангиз, аввало, ўзингиз унга намуна бўлинг. Бола гапираётганда, олдинига ҳарфни тўғри талаффуз қилишига, кейин сўзни айтишига ва гап тузишига аҳамият қаратинг. Вақтингизни аямасдан сўзларни у билан бирга такрорланг.
❗️ Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар фарзандлари қўлига жим ўтирса бўлди деб, телефон тутқазиб қўйишади. Болалар эса, одатда, телефонда қўрқинчли мультфильмлар томоша қилишади. Бу мутлақо нотўғри тарбия усули. Бу ҳам болада дудуқланиш келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
❗️ Ёш болаларнинг кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилгани, турли ўйинлар ўйнагани маъқул. Болани қўрқитиш, бир ўзини қоронғи хонада қолдириш мумкин эмас. Шунингдек, болалар олдида катталарнинг бақириши, жанжаллашиши ҳам маъқул иш эмас. Чунки оиладаги турли тортишувлар, баҳслар бола руҳиятига салбий таъсир қилади ва натижада бола ўз-ўзидан дудуқлана бошлаши ҳеч гап эмас.
❗️ Унутманг, тинч оилавий муҳит ва катталарнинг бир-бирига чиройли муносабатда бўлиши боланинг яхши ўсиши учун пойдевордир.
👍Шаҳноза ТЕМИРОВА,
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази логопеди👉 ✅ Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:👇https://t.me/acoustic4733355 https://acoustic.uz/ru/shop
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Website
Address
Alisher Navoiy Shoh Ko'chasi 86/88
Andijan
Opening Hours
| Monday | 08:00 - 17:00 |
| Tuesday | 08:00 - 17:00 |
| Wednesday | 08:00 - 17:00 |
| Thursday | 08:00 - 17:00 |
| Friday | 08:00 - 17:00 |
| Saturday | 08:00 - 16:00 |
