urologist_oybek.karimov

urologist_oybek.karimov

Share

Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from urologist_oybek.karimov, Health/Beauty, Yuksalish 104, Fergana.

Photos from urologist_oybek.karimov's post 20/04/2024

АНОНС🔥🔥🔥.
Ассалому алайкум дўстлар. 26-27 апрель кунлари Фарғона шахридаги Med_Art.Clinic шифохонасида навбатдаги мастер класс ўтказилиши режалаштирилган. Махорат дарсини И.М.Сеченов номидаги биринчи Москва Давлат Тиббиёт Университети урологик робот жаррохлик клиникаси бошлиғи, тиббиет фанлари доктори, профессор, онкоурология бўлим мудири Yevgeniy Shpot ўтказади. Мастер класс доирасида буйрак, қовуқ, простата бези саратонига учраган беморларда операциялар ва ушбу касаллик билан хаста беморларда консультациялар ўтказилади. Кимда ушбу муаммолар булса биз сизга ёрдам берамиз. Профессор қабулига ёзилиш учун телефон +998916533484
Барча қизиқувчи коллегаларни мастер классга таклиф этамиз!!!!

27/07/2023

Бешикдан қабргача илм изла!

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маьлумотлар:

✅Энг кўп учрайдигон буйрак хасталиклари сийдик тош касаллиги ва буйракларни яллиғланиш касаликларидир;
✅Юқоридаги хасталикларни 80-90% холатларда зеч қандай дори препаратларсиз олдини олса бўлади;
✅Агар сизни ва яқинларингизни буйрак касалликлари бкзовта қилса клиникамизга мурожаат этинг. Бизда буйрак касалликлари замонавий усулларда даволанилади.

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маълумотлар:

✅Нормал холатда инсон организмида буйраклар сони 2 та.
✅Баьзи холатларда туғма нуқсон хисобига битта буйрак ривожланмай қолиши мумкин , баьзан эса иккала буйрау тўлиқ иккиланиши хисобига организмда 4 тагача буйрак бўлиши мумкин. Бу холатлар инсон соғлиғи учун хавф туғдирмайди.
✅Бугунги кунда энг кўп кўчириб ўтказиладиган аьзо буйрак бўлиб, инсон умрини 20 йилгача узайтириши мумкин.

Постларимизи кузатиб боринг!!!

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маълумотлар:

Буйрак касалликларида энг кўп учрайдиган симптомлар 5 лиги:
1️⃣Сийишни ўзгариши;
2️⃣Бел сохасидаги оғриқ;
3️⃣Сийдик рангини ўзгариши;
4️⃣Қон босимини ортиши;
5️⃣Тана хароратини ортиши;

Постларимизни кузатиб боринг!

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маълумотлар:

✅Буйракларимиз бел созасида (қовургалар остида),қорин орти бўшлиғида жойлашган.
✅Буйракларимизни ўртача оғирлиги 150-200 грам атрифда бўлади. Муштимизча келадиган огранизмимизни иш фаолиятини катта бир уйдек келадигон суньий буйрак тўлалигича қоплай олмайди.
✅Оёқларимиз ва бел сохасини совуқда эхтиёт қилиш хамда етарли миқдорда суюқлик истеьмол қилиш кўп буйрак хасталикларни олдини олади.

Постларимизни кузатиб боринг!!

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маълумотлар:
Буйракларимизга энг кўп зиён қиладиган 10лик.
1️⃣Кучли газланган ширин ичимликлар;
2️⃣Жисмоний мехнатнинг камлиги;
3️⃣Суюқликнинг етарли миқдорда истеъмол қилмаслик;
4️⃣Кўп миқдорда оғриқ қолдирувчи препаратлар қабул қилиш!
5️⃣Кўп миқдорда алкоголь ичимликлар истеьмол қилиш;
6️⃣ВитВ6 етишмаслиги;
7️⃣Магний етишмаслиги;
8️⃣Узоқ впқт сийдтқ қопини вақтида бўшатмаслик;
9️⃣Кўп миқдлрда ош тузи истеьмол қилиш;
🔟Кўп миқдорда оқсилли озиқ оқатлар истеьмол қилиш;

Постларни кузатиб боринг!

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маълумотлар:

✅Буйраклар артериал қон босимини назорат қилишда қатнашадиган гармон -ренин ишлаб чиқаради.
✅Буйраклар қонд ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи гармон-эритропоэтин ишлаб қиаради. Шу сабабдан кўп холатларда буйрак хасталиги билан азият чеккан беморларда камқонлик ривожланади.
✅Биринчи суньий буйрак-гемодиализ муолажаси 1944 йилдан қўлланилган.

Постларни кузатиб боринг!!!

17/01/2022

Буйракларимиз хақида қизиқарли маълумотлар:

✅Буйраклардаги фильтрловчи майда аьзолар -нефрон деб номланиб, хар бир буйракда 1.5 млн, иккала буйракда 3 млн атрофида нефронлар бор.
✅Инсон хаётини нормал олиб бориш учун ўртача 300000 нефрон иш фаолияти етарли деб бахоланади. Битта буйракда 1,5 млн нефрон борлигини хисобга олинса, маьлум бир сабабларга кўра битта буйракни оператив йул билан олиб ташлангандан сўнг хам инсон бемалол хаёт кечира олади.
✅Буйраклардаги нефронларни 85% нобуд булмагунча инсон буйракларининг хасталигини билмаслиги мумкин. Яьни буйрак касаллиги узоқ вақт белгиларсиз кечиши мумкин.

Постларни кузатиб боринг!

Want your business to be the top-listed Beauty Salon in Fergana?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Category

Website

Address


Yuksalish 104
Fergana