Forallshopnew
Узбекистан, Tashkent 100171
Все гениальное просто!
🇺🇿 ИЛК БОР ЎЗБЕКИСТОНДА
🌸 ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЗАЪФАРОН
ТЕРИНГИЗНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КЕРАК?
Қуёш нурлари, совуқ ҳаво, нотўғри парвариш ва турли ташқи омиллар тери саломатлигига қандай таъсир қилади?
“Заъфаронлашамиз” подкастининг навбатдаги сонида тери саломатлиги, уни тўғри парваришлаш ва турли касалликлардан ҳимоя қилиш усуллари ҳақида мутахассис билан суҳбатлашдик.
Подкастнинг тўлиқ шаклини YouTube ҳаволаси орқали томоша қилинг: https://youtu.be/DOO5E_d8lyg
BMB Za'faron маҳсулотларини BMB MARKET дўконидан, шунингдек Uzum ва Korzinka Go маркетларининг интернет платформаларидан харид қилишингиз мумкин.
BMB Market - Яшнобод филиали: Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, 60-уй.
Call center
+998555162299
ПСОРИАЗГА ДАВО ТОПГАН ИНСОНГА НОБЕЛЬ МУКОФОТИ!
Псориаз - бу шунчаки терида пайдо бўладиган тошма эмас. У инсоннинг кундалик ҳаёти, руҳий ҳолати ва ўзини ҳис қилишига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин бўлган мураккаб касалликлардан бири.
“Заъфаронлашамиз” подкастининг навбатдаги сонида айнан тери касалликлари, хусусан, псориазнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари, даволаш усуллари ва унинг олдини олиш чоралари ҳақида мутахассис билан атрофлича суҳбатлашдик.
Подкастнинг тўлиқ шаклини YouTube ҳаволаси орқали томоша қилинг: https://youtu.be/DOO5E_d8lyg
BMB Za'faron маҳсулотларини BMB MARKET дўконидан, шунингдек Uzum ва Korzinka Go маркетларининг интернет платформаларидан харид қилишингиз мумкин.
BMB Market - Яшнобод филиали: Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, 60-уй.
Call center
+998555162299
Айни пайтда Бахмал туманида заъфарон терими мавсуми давом этмоқда. Қизил стигмалардан ташқари, гулбарглардан ҳам гидролат олиниб, унинг асосида косметологик парвариш маҳсулотларини тайёрлаш режалаштирилган.
Асосий мақсад - заъфаронни етиштиришдан чуқур қайта ишлашгача бўлган ягона қиймат занжирини шакллантириш ва жаҳон бозорига экспорт қилиш.
09/11/2026
Заъфарон керакми? Бор!
Асалми? Бор!
Чой, новвот, туз - буларнинг барчаси айнан сиз учун керакли тўпламда!
Барчаси бир жойда - BMB Za'faron!
Энди севимли маҳсулотларингизни излаб юришингиз шарт эмас. Ўзингиз, оилангиз ва яқинларингиз учун муносиб танловни бир жойдан топинг.
BMB Za'faron - энг яхши танлов!
BMB Za'faron маҳсулотларини BMB MARKET дўконидан, шунингдек Uzum ва Korzinka Go маркетларининг интернет платформаларидан харид қилишингиз мумкин.
BMB Market - Яшнобод филиали: Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, 60-уй.
📞 Call center
+998555162299
03/11/2026
ЗАЪФАРОН ТЕРИМИДА МАСЪУЛИЯТЛИ МАВСУМ
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида BMB HOLDING таркибидаги заъфарон плантацияларида айни кунларда ҳосил йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Куз фаслининг ўзига хос манзарасини намоён этаётган заъфарон гуллари плантацияларга алоҳида файз бағишлаган. Эрта тонгдан бошланадиган терим жараёнида ҳар бир гулга алоҳида эътибор қаратилиб, энг қимматбаҳо зираворлардан бири ҳисобланган заъфарон стегмалари ажратиб олинмоқда.
Заъфарон етиштириш катта меҳнат, сабр-тоқат ва агротехник билимни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Айниқса, унинг гуллаш даври қисқа бўлгани сабабли ҳосилни ўз вақтида ва эҳтиёткорлик билан йиғиб олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис плантациялардаги терим ишлари муайян тартиб ва масъулият асосида ташкил этилиб, маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
BMB HOLDING томонидан Бахмал туманида заъфарончилик йўналишининг ривожлантирилаётгани ҳудудда қишлоқ хўжалигининг юқори қўшилган қийматга эга бўлган янги тармоқларини кенгайтиришга хизмат қилаяпти. Бундай лойиҳалар нафақат ер ва табиий иқлим имкониятларидан самарали фойдаланиш, балки маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир.
Бахмал заминида етиштирилаётган заъфарон тобора Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг экспортбоп ва истиқболли маҳсулотларини кўпайтириш йўлидаги муҳим йўналишлардан бири бўлиб бормоқда.
#заъфаронлашамиз
Бугун кўпчиликни ўйлантирадиган, аммо ҳамма ҳам тўғри жавобини билавермайдиган мавзу ҳақида суҳбатлашамиз.
Нега айрим инсонларнинг териси тиниқ ва соғлом, бошқаларда эса ҳуснбузарлар, доғлар ва ажинлар эрта пайдо бўлади?
Бугун шу ва бошқа кўплаб саволларга мутахассис билан биргаликда жавоб излаймиз.
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини Youtube ҳаволаси орқали томоша қилишингиз мумкин:https://www.youtube.com/watch?v=DOO5E_d8lyg
28/10/2026
ЗАЪФАРОННИНГ ҲАР БИР ГУЛБАРГИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТ ЯШИРИН
Бахмал туманидаги BMB HOLDING заъфарон плантацияларида айни кунларда қизғин терим мавсуми давом этмоқда. Ҳар куни корхона ишчи-ходимларидан ташқари 700 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли ҳам терим жараёнида фаол иштирок этаяпти. Улар учун зарур шароитлар яратилган бўлиб, бу жараён нафақат қимматли маҳсулот етиштириш, балки маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Заъфаронни етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган жараёнлар ўзаро уйғунликда ташкил этилган. Ҳудуддаги қуритиш ва қадоқлаш корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари белгиланган талаблар асосида олиб борилмоқда. Тайёр маҳсулотлар махсус лаборатория текширувларидан ўтказилиб, уларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилади.
Эътиборлиси, бу ерда ишлаб чиқариш билан бир қаторда илмий изланишлар ва тажриба-синов ишларига ҳам кенг ўрин берилган. Мутахассислар заъфаронни қуритишнинг самарали усулларини ўрганиб, маҳсулот сифати ва қийматини янада ошириш устида иш олиб бормоқда. Бу эса соҳада инновацион ёндашувларни жорий этиш ва маҳсулот рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Энг муҳими, корхонада заъфароннинг ҳар бир қисмига қиймат бағишлаш, ишлаб чиқаришда чиқиндисиз технологияларга яқинлашиш ва қўшимча қиймат занжирини кенгайтиришга интилиш бор. Шу мақсадда ҳозиргача етарлича фойдаланилмаган заъфарон гулбаргларидан кимё саноатида қўлланиладиган эфир мойи ва гидролат олиш йўлга қўйилмоқда. Бу ташаббус заъфарондан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириб, унинг иқтисодий салоҳиятини тўлиқроқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Бахмалдаги бу тажриба табиат инъомини чуқур қайта ишлаш, янги маҳсулотлар яратиш ва маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир.
28/10/2026
Табиатнинг саховати ва меҳнат маҳсули: Бахмал далаларидаги заъфарон плантацияси - табиий жозиба ва тинимсиз изланишларнинг гўзал уйғунлиги.
24/10/2026
BMB ZA’FARON МАҲСУЛОТЛАРИ ЯПОНИЯДАГИ ЯНА БИР ҚАТОР НУФУЗЛИ РЕСТОРАНЛАРДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
BMB ZA’FARON маҳсулотларини Япония бозорида кенг тарғиб қилиш, уларнинг истеъмолини йўлга қўйиш ва ўзбек заъфаронини япон истеъмолчиларига танитиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, Япониядаги ресторанлар билан олиб борилган ҳамкорлик музокаралари натижасида яна бир қатор истиқболли қадамлар ташланди. Жумладан, тадбиркор Акмал Арзиқулов билан ўзаро келишувга эришилиб, "Samarqand Terrace" ресторанида BMB ZA’FARON маҳсулотларини сотиш ҳамда улардан фойдаланган ҳолда заъфарон чойи тайёрлаб, истеъмолчиларга тақдим этиш йўлга қўйилди. Бу эса ресторан меҳмонларига ўзбек заъфаронининг ўзига хос таъми ва хушбўйлигини бевосита татиб кўриш имконини бермоқда.
Шунингдек, Япониядаги яна бир ресторан — "Sofia"да ҳам BMB ZA’FARON маҳсулотларини сотиш ва тарғиб қилиш ишлари бошланди. Мазкур ташаббуслар орқали маҳсулотнинг маҳаллий истеъмолчилар орасида танилишини ошириш, унинг қўлланиш имкониятларини кенгроқ намоён этиш ҳамда янги савдо алоқаларини ривожлантириш мақсад қилинган.
Ушбу тарғибот ва ҳамкорлик ишлари BMB HOLDINGнинг яқин ҳамкори - маркетолог Акмал Абдураҳмонов томонидан амалга ошириляпти. Унинг саъй-ҳаракатлари Япониянинг умумий овқатланиш соҳаси вакиллари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзбек заъфаронини янги истеъмолчиларга етказиш ҳамда маҳсулотнинг хорижий бозордаги мавқеини оширишга хизмат қилмоқда.
Aмалга оширилаётган мазкур ишларга миллий маҳсулотларимизни халқаро бозорларда кенг тарғиботи, уларнинг экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ва Ўзбекистоннинг сифатли маҳсулотларини жаҳон истеъмолчиларига танитиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида қараш мумкин.
Узбекистан, Tashkent 100171
Все гениальное просто!
Улица Шота Руставели 54. Ориентир: Аския, Хамкорбанк, Tashkent
Магазин оригинальные корсеты для похудения Ann Chery в Ташкенте! Прямая поставка товара из США. Весь ассортимент наличии. Имеется доставка.
Tashkent
Tashkent
🍯 Foydali va shifobaxsh asal • 14xil giyohlardan tayyorlangan! • 100% tabiiy mahsulot! 📞Murojaat uchun: +998555007878
Qora-qamish, Tashkent
muslim sovg'alar hadiyalar sifatli,arzon va qulay narxlarda
Uzbekistan, Tashkent 100172
Покупатель бывает ужасен, но если ему сказать об этом, он станет еще ужасней.
Келес йули, Tashkent 300000
Сетевой бизнес без ежемесячной активации. Вся продукц?
Tashkent Yunusobod 7 Kvartal 4, Tashkent 100084
Narx va sifat sizni hayron qoldiradigan darajada
Улица Хамида Алимджана, 7, Tashkent
Профессиональная косметика для волос из Италии
Tashkent 100172
Продавай то, что тебе нравится, за это больше платят!
Tashkent
Zargar Shop - O'zbekistondagi ilk bor zargarlik teledo'koni 💎 Tabiiy toshlar | Kumush | Tilla
беш ягач, Tashkent 100027
Онлайн магазин качественных украшений из серебра 925
Be the first to know and let us send you an email when BMB Za'faron posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.
We will notify you when anything happens in Tashkent.
Save businesses and follow local categories.
Complete the verification to continue.